Ферран Торрес сафга қайтди ва «Барселона» сафида ўйнаши мумкин

Ферран Торрес сафга қайтди ва «Барселона» сафида ўйнаши мумкин

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Ферран Торреснинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Футболчи ўтган дам олиш кунлари Испания Ла Лигасида «Реал Оведо»га қарши учрашувни ўтказиб юборганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Флик Торреснинг яқин ўйинга тайёр-тайёр эмаслиги борасидаги саволга жавоб қайтарди: «Ҳа, у билан ҳаммаси жойида. Кўринишидан тайёр, эртага майдонга тушиши мумкин. Унинг бунчалик тез тиклангани мени хурсанд қилди», — деди мураббий.

«Барселона» 28-январ, чоршанба куни Чемпионлар лигасида «Копенгаген»ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар