Раҳим Стерлинг қишки ойнада «Челси»ни тарк этиши мумкин

Ҳужумчи Раҳим Стерлинг қишки трансферлар ойнаси ёпилишидан олдин «Челси»дан кетишга тайёр. Инсайдер Фабритсио Романо хабарига кўра, клуб ва футболчи ҳозир музокара олиб бормоқда ҳамда вазият бўйича ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
31 ёшли Стерлингнинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади. Шунга қарамай, у жорий мавсумда майдонга тушмади — мураббийлар штаби уни режаларига киритмаган ва ҳозир ҳам унга таянмаяпти.
Transfermarkt портали Стерлингнинг бозор қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.
«Челси» айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг