Арбелоа: «Бенфика» стадиони «Реал» учун янги давр боши

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа 2014 йилда Чемпионлар лигасида қўлга киритилган тарихий ғалабани ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша мавсум финали «Бенфика»нинг «Эштадиу да Луш» аренасида бўлиб ўтган, унда «қироллик клуби» қўшниси «Атлетико»ни қўшимча бўлимларда 4:1 ҳисобида мағлуб этганди. Бу натижа «Реал» учун турнирдаги ўнинчи чемпионлик сифатида тарихга кирган.
Бугун «Реал» айнан шу стадионда Чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги тури доирасида «Бенфика»га қарши майдонга тушади.
«Ўша финал “Реал” учун янги даврнинг бошланиши бўлди. Бу клубимиз тарихидаги энг муҳим лаҳзалардан бири. Жуда ёқимли хотиралар. Умид қиламанки, бу сафар ҳам бу ерда яна ғалаба қозонамиз», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Universal.
Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!