Арбелоа Мбаппе ва Винисиус жуфтлиги устида ишлаш керак деди

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоасининг ҳужумдаги юлдузлари — Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор тандеми ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» сўнгги уч ўйинда кетма-кет ғалаба қозониб, жами 10 та гол урди. Бу натижада Мбаппе ҳамда Винисиуснинг ҳужумдаги фаоллиги ва самарадорлиги муҳим роль ўйнади.
«Уларнинг майдондаги ўзаро тушуниши биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу алоқани ривожлантиришимиз керак. Мбаппе, Винисиус ва Беллингем дунёдаги энг кутилмаган учликлардан бирига айланиши мумкин. Аммо устида ишлаш лозим бўлган бошқа жиҳатлар ҳам кўп, биз айнан шуни қилмоқдамиз. Вақт ўтиши билан янада кучлироқ бўламиз», — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа жорий ойда «Реал» бошқарувини қабул қилиб олди ва Хаби Алонсони алмаштирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!