date

«Милан» дарвозасига 7 та пенальти белгиланди — бу рекорд

«Милан» дарвозасига 7 та пенальти белгиланди — бу рекорд

А Серияси доирасидаги сўнгги учрашувида «Милан» «Рома»га қарши ўйинда пенальти орқали гол ўтказиб юборди. Маълум бўлишича, бу жорий мавсумда «россонери» дарвозасига белгиланган аллақачон еттинчи пенальти бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу кўрсаткич Италия чемпионатининг олий лигасидаги барча клублар орасида энг юқориси ҳисобланади. «Наполи» ва «Удинезе» дарвозасига 6 тадан пенальти қўйилган, турнир жадвали пешқадами бўлиб турган «Интер» эса 5 марта пенальти зарбасидан гол ўтказган.

Кейинги турда «Милан» «Болонья»га қарши майдонга тушади. Ҳозирда жамоа А Серияси жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» дарвозасига 7 та пенальти белгиланди — бу рекорд