«Реал» Арбелоа бўйича қарорини эълон қилди ва муддат қўймади

Альваро Арбелоа бир неча ҳафта аввал «Реал» бош мураббийлик курсисида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаганди. Мадрид клуби ёзда янада номдор мутахассисни олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалган, бироқ бундай ўзгариш албатта бўлиши шарт эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, «Реал» Арбелоа билан келишув муддатини амалда «муддатсиз» кўринишда белгилаган ва бу ҳақда мураббийга аллақачон маълум қилган. Демак, Альваронинг келажаги жамоанинг натижаларига бевосита боғлиқ бўлади.
Қайд этилишича, ҳозирча клуб раҳбарияти Арбелоанинг футболчилар билан кийиниш хонасидаги муносабатларни қандай йўлга қўяётганидан мамнун. «Реал» бошлиқлари бу ҳолат майдондаги ўйинга ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилаётганини таъкидламоқда.
Чоршанба куни «Реал» Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!