date

«Реал» Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини кузатмоқда

«Реал» Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини кузатмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда. One Football нашри Cadena COPE радиосига таяниб хабар беришича, клуб ёзда Рубен Невешни таркибга қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «Реал» Невеш учун трансфер пули тўламаслиги эҳтимоли бор. Португалиялик футболчининг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача тузилган бўлса-да, март ойида 29 ёшга тўладиган ярим ҳимоячи Мадридга эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Невеш аввалроқ Европада «Порту» ва «Вулверҳемптон» сафида тўп сурган. У Португалия терма жамоаси футболчиси ҳисобланади: миллий жамоа таркибида 63 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 5 ассист қайд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини кузатмоқда