date

«Реал» ёзда ҳимояни кучайтириш учун музокараларни жадаллаштирди

«Реал» ёзда ҳимояни кучайтириш учун музокараларни жадаллаштирди

Мадриднинг «Реал» клуби қишда трансфер қилмасликка қарор қилган, бироқ ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. «Қироллик клуби» олдидаги асосий вазифалардан бири — мудофаа чизиғини, хусусан марказий ҳимоя позициясини мустаҳкамлаш. Ёзда «қаймоқранглилар» марказга бир ёки икки футболчини олиб келиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Cadena SER хабарига кўра, «Реал» ёзда эркин агентга айланиши эҳтимоли бўлган бир нечта ҳимоячилар бўйича музокараларни тезлаштирган. Номзодлар орасида «Ливерпул» вакили Ибраима Конате ҳамда «Бавария» ҳимоячиси Дайо Упамекано бор.

Аввалроқ матбуотда «Бавария» Упамекано билан шартномани узайтириш бўйича аниқ муддат белгилагани ҳақида маълумот чиққан эди: мюнхенликлар февраль ўрталаригача футболчидан таклифга жавоб кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда ҳимояни кучайтириш учун музокараларни жадаллаштирди