«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонг трансферидан воз кечди

“Барселона” “Леванте” ҳужумчиси Этта Эёнг учун курашни тўхтатди, чунки клуб футболчининг шартномасидаги 30 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр эмас. Камерунлик форвард 2025 йилда 3 миллион евро эвазига “Вилярреал”дан “Леванте”га ўтган ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Эёнг жорий мавсумда 19 учрашувда 6 гол уриб, 3 ассист қайд этди. ОАВ айни трансфер ойнасида унинг КСКАга эҳтимолий ўтиши ҳақида ҳам ёзган.
«Барселона» «Леванте» ҳужумчиси Этта Эйонгни таркибга қўшиш режасидан қайтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Diario SPORT хабарига кўра, каталонияликлар футболчи учун курашни тўхтатишга қарор қилган. Камерунлик форвард шартномасида 30 миллион евролиқ товон пули белгиланган бўлиб, «кўк-анорранглилар» бу миқдорни тўлашга тайёр эмас. Клубда Англия Премьер-лигаси жамоалари бундай суммани бемалол қоплай олишини ҳам яхши тушунишмоқда.
Этта Эйонг 2025 йилда 3 миллион евро эвазига «Вильярреал»дан «Леванте»га ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 19 учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 3 ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, айни трансфер ойнаси давомида ОАВ Эйонгнинг ЦСКАга эҳтимолий ўтиши ҳақида ҳам ёзганди.






























Изоҳлар 0
…