date

«Ювентус» афсонаси Буффонни туғилган куни билан табриклади

«Ювентус» афсонаси Буффонни туғилган куни билан табриклади

Чоршанба куни италиялик машҳур собиқ дарвозабон Жанлуижи Буффон навбатдаги туғилган кунини нишонламоқда. Италия терма жамоасининг экс футболчиси 48 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу муносабат билан «Ювентус» матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда табрик йўллади. «Оқ-қоралар» Буффонни фаолияти ўзи ҳақида гапириб турадиган афсона сифатида тилга олди ва: «Туғилган кунинг билан, Жиджи!» — дея ёзди.

Буффон «Ювентус» сафида 685 та расмий ўйинда майдонга тушган. Ушбу учрашувларда дарвозабон 539 та гол ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Буффон Италия чемпионатида 10 бор чемпион бўлган. Шунингдек, у 5 марта Италия кубогини, 6 марта эса Италия суперкубогини қўлга киритган. 2006 йилда эса у Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» афсонаси Буффонни туғилган куни билан табриклади