date

Мусиала оғир жароҳатдан сўнг илк бор гол урди

Мусиала оғир жароҳатдан сўнг илк бор гол урди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала узоқ кутилган голини нишонлади. 22 ёшли футболчи Чемпионлар лигасида нидерландиялик ПСВга қарши учрашувнинг 58-дақиқасида ҳисобни очди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бу Мусиаланинг сўнгги етти ойдан ортиқ вақт ичидаги илк голи бўлди. У бундан аввал 15-июн куни Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Окленд Сити» дарвозасига хет-трик қайд этиб, (10:0) ҳисобидаги йирик ғалабага муносиб ҳисса қўшганди.

Эслатиб ўтамиз, ўша турнирда Мусиала «ПСЖ»га қарши баҳсда Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашиб кетиб, жиддий жароҳат олган эди. Болдир суяги синиши сабаб футболчининг тикланиш жараёни ярим йилдан кўпроқ давом этди.

LiveResult портали ПСВ – «Бавария» учрашуви воқеаларини матнли трансляция форматида ёритиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мусиала оғир жароҳатдан сўнг илк бор гол урди