date

Сенегал бош мураббийи мухлисларга муҳим мурожаат билан чиқди

Сенегал бош мураббийи мухлисларга муҳим мурожаат билан чиқди

Сенегал миллий жамоаси бош мураббийи Пап Тиав мухлисларга муҳим мурожаат билан чиқди. У Африка Миллатлар кубоги финалидаги воқеалардан сўнг унга қўйилган жаримани тўлаш учун пул йиғиш ташаббусларини тўхтатишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, турнир финалида сенегалликлар Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди. Ўйин давомида кескин эпизодлар ҳам етарлича бўлди: иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Браим Диас 11 метрлик жарима зарбасини марказга «паненка» услубида амалга оширди, бироқ Сенегал дарвозабони Эдуар Менди совуққонлик билан тўпни ушлаб қолди.

Шу пенальти белгиланиши атрофида узоқ тортишувлар, баҳс-мунозаралар келиб чиқди. Ҳатто Пап Тиавнинг қарори билан Сенегал футболчилари майдонни тарк этишгача боргани ҳам айтилди. Яъни финал нафақат гол, балки нервлар жангини ҳам эслатиб қўйди — ўша “футболда бир қарор бутун тарихни силкитади” деган гап бор-ку, худди шу.

Кейин эса интизомий қарор чиқди. Африка футбол конфедерациясининг (CAF) интизомий қўмитаси Пап Тиавни 5 ўйинга дисквалификация қилди ва уни «спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари» учун 100 минг доллар миқдорида жаримага тортди.

Мухлислар эса мураббийни ёлғиз қолдирмасликка уриниб, жаримани тўлаш учун пул йиғиш ғоясини ўртага ташлаган. Лекин Тиав айнан шу нуқтада қаттиқ тўхталди.

«Сенегал халқи, менинг оилам! Жарима эълон қилинганидан буён кўрсатган бирдамлигингиз мени жуда таъсирлантирди… Бироқ сизлардан илтимос қиламанки, менинг номимдан ёки мен учун пул йиғишни ташкиллаштирманг… Бу маблағларни янада долзарб эҳтиёжларга, ҳақиқатан ҳам муҳтож бўлган инсонлар учун йўналтиришингизни сўрайман», — дея мураббий ижтимоий тармоқларда ёзди.

Қисқаси, Тиав мухлислар муҳаббатини қабул қилди, лекин уни пулга айлантиришни эмас — хайрияга, яхшиликка буришни танлади. Мухлислар учун эса бу ҳам алоҳида “ғалаба”: жамоа майдонда ютди, мураббий эса инсонликда ютяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сенегал бош мураббийи мухлисларга муҳим мурожаат билан чиқди