date

Росеньор «Челси» таркибига сўнгги кунларда ҳам футболчи қўшилиши мумкинлигини айтди

Росеньор «Челси» таркибига сўнгги кунларда ҳам футболчи қўшилиши мумкинлигини айтди

Лондоннинг «Челси» клуби қишки трансфер ойнасининг якуний кунларида таркибни кучайтириши мумкин. Жамоа бош мураббийи Лиам Росеньор матбуот анжуманида шу эҳтимолни истисно қилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис марказий ҳимоячи масаласига тўхталар экан, бундай трансфер бўлиши мумкинлигини, бироқ клуб барча чизиқларда вариантларни кўриб чиқаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ярим ҳимоячи ёки қанот футболчиси каби номзодлар ҳам кутилмаганда пайдо бўлиши мумкин.

Росеньор «Челси» шунчаки “галочка” учун футболчи олмайди, жамоага реал таъсир кўрсатадиган ижрочилар кераклигини қайд этди. Агар мос вариант чиқса, трансфер бўлиши мумкинлигини, охирги кунларда ҳаракат кўп бўлиши ҳам, жараён тинч якунланиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини қўшимча қилди.

Айни пайтда «Челси» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Росеньор «Челси» таркибига сўнгги кунларда ҳам футболчи қўшилиши мумкинлигини айтди