21:56 / 01.03.2017
3 331

Улкан ғалабалар йўлида бирлашайлик!

Улкан ғалабалар йўлида бирлашайлик!

Ҳар йили март ойининг кириб келиши барчамизга кўплаб қувончли онларни хадя этишига ўрганиб қолганмиз. Бир-биридан гўзал ва мафтункор байрамларимиз қалбларимизга олам – олам қувонч олиб келиши бор гап.

Шундай байрамларимиз қаторида яна бири борки, у бизга чин маънодаги хурсандчиликни олиб келади. Дарҳақиқат, баҳор ойининг бошланиши ҳақиқий футбол мухлиси учун байрам десак муболаға бўлмаса керак. Саноқли кунлардан сўнг, миллий чемпионатимизга ҳам старт берилади. Бу кунни ҳақиқий мухлислар орзиқиб кутади, керак бўлса кун санайди.

Март ойининг сўнгги кунлари ўзбек мухлислари учун байрам бўлса ажаб эмас, 23 март куни Сурия, 28 март куни Қатарга қарши жаҳон чемпионати саралаш бахслари доирасидаги ҳал қилувчи бахслар бўлиб ўтади. Бу ўйинларда барчамиз, футболчилардан тортиб, мухлисларгача бирга бўлишимиз, бир мақсад йўлида бирлашишимиз зарурлигини бугунги кунимиз кўрсатиб турибди. Айнан шу ўйинлардаги ғалабалар бизга жаҳон чемпионати эшикларини очиб бериши мумкин.

Шундай экан, келинг улкан ғалабалар йўлида барчамиз бирга бўлайлик! Бир оиладек бўлиб, терма жамоамизни қўллаб-қувватлайлик. Айтганчи, чемпионатимиз ўйинларига ҳам бориш эсдан чиқмасин...


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улкан ғалабалар йўлида бирлашайлик!