date

Уго Соуза «Коринтианс»да қолади, «Бешикташ» таклифи рад этилди

Уго Соуза «Коринтианс»да қолади, «Бешикташ» таклифи рад этилди

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби директорлар кенгаши туркиялик «Бешикташ»нинг дарвозабон Уго Соузани сотиб олиш бўйича расмий таклифини қабул қилмади. Бу ҳақда Estadao нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Соуза учун 10 миллион евро таклиф қилинган. Шунингдек, трансфер амалга ошганида 27 ёшли посбон янги жамоасида аввалгисидан тўрт баробар кўп маош олиши мумкин эди, бироқ аниқ рақамлар очиқланмади.

Уго Соуза аввал «Фламенго» ҳамда Португалиянинг «Шавеш» клубида тўп сурган. У 2024 йилда «Коринтианс»га ижара асосида келиб қўшилган, ўтган йили эса тўлиқ шартнома имзолаган. Жорий мавсумда дарвозабон 7 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уго Соуза «Коринтианс»да қолади, «Бешикташ» таклифи рад этилди