«Манчестер Юнайтед» учинчи ўринга уч очко қолди

Шанба оқшомида Бирмингемнинг «Астон Вилла» жамоаси сафарда «Борнмут»га қарши баҳсда ғалабани ушлаб қола олмади — 1:1. Шу тариқа Унаи Эмери шогирдлари 47 очко билан АПЛда учинчи поғонада қолиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиқ томони, шанба куни «Тоттенҳем» устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонган «Манчестер Юнайтед» «Вилла»га жуда яқинлашди. «Қизил иблислар» ҳисобида 44 очко бор ва улар учинчи ўриндан атиги уч очкога ортда.
47 очко «Манчестер Сити»да ҳам мавжуд, бироқ «шаҳарликлар» бу кўрсаткични якшанба, 8-февраль куни ошириш имконига эга. Хосеп Гвардиола жамоаси айнан шу куни сафарда, олтинчи ўринда бораётган «Ливерпул»га қарши майдонга тушади.
АПЛ пешқадами — «Арсенал»: 56 очко.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг