date

Стерлингнинг «Наполи»га ўтиши маош масаласига боғлиқ

Стерлингнинг «Наполи»га ўтиши маош масаласига боғлиқ

«Челси»нинг собиқ ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Topskills Sport UK хабарига кўра, инглиз футболчисини «Наполи» сафига қўшиб олишга қизиқаётган. Бироқ трансфер фақат Стерлинг маош бўйича талабларини камайтирса амалга ошиши мумкин. Томонлар музокараларни давом эттирмоқда ва жараён якуний босқичга яқинлашган. Неаполликлар футболчига ўз шартларини тақдим этган, энди қарор ўйинчининг ўзига боғлиқ.

Маълумот учун, Стерлинг январ ойида «Челси»ни эркин агент сифатида тарк этган — Лондон клуби у билан шартномани бекор қилган. Жорий мавсумда ҳужумчи ҳали бирорта учрашувда майдонга тушмади, ўтган мавсумда эса ижара асосида Лондоннинг «Арсенал» клубида ўйнаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Стерлингнинг «Наполи»га ўтиши маош масаласига боғлиқ