«Фрайбург» бир киши кам бўлса ҳам «Вердер»ни енгди

Германия Бундеслигасининг 21-турида «Фрайбург» ўз майдонида «Вердер»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 13-дақиқасидаёқ Ян-Никлас Бесте жарима майдони ичидаги аниқ зарба билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди — 1:0. Орадан кўп ўтмай, Игор Матановичнинг бош билан йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.
Иккинчи бўлим бошида «Фрайбург» футболчиси Йохан Манзамби Оливье Деманга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва майдондан четлатилди.
Шунга қарамай, мезбонлар 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, минимал устунликни сақлаб қолди. Бу ғалабадан сўнг «Фрайбург» 7-ўринга кўтарилди, «Вердер» эса хавфли зонага яқинлашиб, плей-офф (ўтиш) ўйинлари таҳдиди остида қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг