date

Мбаппе “Реал” сафида уч юлдузсиз майдонга тушади

Мбаппе “Реал” сафида уч юлдузсиз майдонга тушади

Мадриднинг “Реал” жамоаси Ла Лиганинг 23-турида “Валенсия”га қарши учрашув арафасида таркибдаги муҳим йўқотишларга дуч келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба кунги ўйинда дисквалификация сабаб Винисиус Жуниор қатнашa олмайди. Шунингдек, жароҳат олган Жуд Беллингем ва Родриго ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Madrid Universal хабарига кўра, бу Килиан Мбаппе “қаймоқранглилар” сафида илк бор ушбу уч футболчисиз ўйнайдиган ҳолат: бунгача франсуз ҳужумчиси билан камида улардан бири доим майдонда бўлган.

Мбаппе 2024 йил ёзида “ПСЖ”дан эркин агент сифатида “Реал”га келиб қўшилган. Жорий мавсумда у 30 учрашувда 37 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе “Реал” сафида уч юлдузсиз майдонга тушади