date

Левандовски «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсуллар қаторига кирди

Левандовски «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсуллар қаторига кирди

Испания чемпионати навбатдаги турида Каталониянинг «Барселона»си «Мальорка»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувдаги илк голни Роберт Левандовски урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Польшалик ҳужумчи учун бу гол «Барса» сафидаги барча расмий ўйинларни қўшиб ҳисоблаганда 114-гол бўлди. Шу натижа Левандовскига клуб тарихидаги энг яхши 15 тўпурар рўйхатидан жой олиш имконини берди.

Айни пайтда Роберт бу поғонани 1940–1950-йилларда «Барселона»да порлаган Эстанислао Басора билан бўлишиб турибди. Левандовскининг навбатдаги марраси — 117 та гол урган болгариялик Христо Стоичков.

Рўйхат пешқадами эса анъанавий равишда Лионел Месси: аргентиналик юлдуз «Барселона» учун 672 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсуллар қаторига кирди