"Астон Вилла" сафарда "Борнмут"га қарши ўйинда очко йўқотди (видео)

АПЛда 25-турнинг диққатга тушган баҳсларидан бири — "Борнмут" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги тўқнашув бўлди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади. "Вилла" томондан ҳисобни Морган Рожерс очди, аммо мезбонлар иккинчи бўлимда жавоб голини уриб, очколарни бўлишиб олди. Яъни, "Вилла" учун “уч очко” имкони бор эди, аммо "Борнмут" ўзига керакли натижани “суғуриб” олди.
Борнмут – Астон Вилла 1:1
Голлар: Райян 55 – Рожерс 22
Борнмут – Петрович, Хименес, Ҳилл, Сенеси, Трюфферт, Скотт, Райян, Адли, Эванилсон, Кроупи (Кристие, 65).
Астон Вилла – Мартинес, Кэш, Конса, Мингз, Дин, Дуглас Луис, Онана, Санчо, Буэндия (Бэйли, 67), Рожерс, Уоткинс.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг