date

Гвардиола «Ман Сити»нинг янги трансферларига муҳим маслаҳат берди

Гвардиола «Ман Сити»нинг янги трансферларига муҳим маслаҳат берди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб сафига қўшилиши мумкин бўлган футболчиларга жуда содда, аммо муҳим тавсия беради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида якуний қарор ҳар доим футболчининг ўзига тегишли эканини таъкидлади. Унинг айтишича, танлов агент, она ёки ота эмас, айнан ўйинчининг ички хоҳишига таяниб қабул қилиниши керак.

Бугун «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Энфилд»да «Ливерпул»га қарши майдонга тушади. Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Шанба куни «Арсенал» «Сандерленд»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этгач, «Манчестер Сити» пешқадам «канонирлар»дан 9 очко орқда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола «Ман Сити»нинг янги трансферларига муҳим маслаҳат берди