date

Марадона номидаги стадион реконструкцияси учун 200 млн евро ажратилди

Марадона номидаги стадион реконструкцияси учун 200 млн евро ажратилди

Неаполь шаҳар ҳокимияти «Napoli» уй учрашувларини ўтказадиган Диего Армандо Марадона номидаги стадионни қайта қуриш лойиҳаси учун 200 миллион евро бюджет ажратди. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Реконструкция якунлангач, арена сиғими ҳозирги 55 мингдан 65 минг томошабинга етказилиши кўзда тутилган. Бунга енгил атлетика югуриш йўлакларини олиб ташлаш ҳисобига эришилади.

Шунингдек, стадионга қуёш панеллари ўрнатилиши ҳам режалаштирилган — бу Европада оммалашган “энергетик мустақиллик” концепциясини таъминлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Napoli» Италия А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва амалдаги мамлакат чемпиони мақомида иштирок этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марадона номидаги стадион реконструкцияси учун 200 млн евро ажратилди