Энгелхардт туғилган кунида гол урган 10-футболчига айланди

Бундеслиганинг 21-турида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ўз майдонида Леверкузеннинг «Байер» жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонлар сафида ҳисобни 10-дақиқада Янник Энгелхардт очди. Қизиғи, ярим ҳимоячининг бу голи унинг туғилган кунида киритилди.
Шу тариқа Энгелхардт Германия олий лигаси тарихида айнан туғилган кунида гол урган 10-футболчи сифатида қайд этилди. Ундан аввалги бундай ҳолат 2024 йил августида Тим Клайндинст билан содир бўлган эди.
Кейинги турда «Боруссия» сафардa Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг