«Ливерпуль» – «Манчестер Сити»: бугунги ўйин учун тахминий таркиблар

Европанинг катта саҳнаси яна қизийди: Англия Премьер-лигаси 25-турида "Ливерпуль" ўз уйи — Энфилдда "Манчестер Сити"ни қабул қилади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.
Бундай ўйинларда энг қизиғи — мураббийлар қайси картани танлайди? Айниқса, марказдаги кураш ва ҳимоя чизиғидаги “ким кимни ёпади” деган савол бутунги ўйин ритмини белгилаб қўяди. Шу сабаб, бир неча машҳур манбалар ўз тахминларини чиқариб улгурди.
Sports Mole талқинига кўра
«Ливерпуль»: Алиссон; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез, Гравенберх, Мак Аллистер, Салоҳ, Вирц, Гакпо, Экитике.
«Манчестер Сити»: Доннарумма; Нунес, Гехи, Аке, Аит-Нури, Родри, ЎРайли, Шерки, Рейндерс, Семеньо, Холанд.
Al Jazira версияси
«Ливерпуль»: Алиссон; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез, Гравенберх, Мак Аллистер, Салоҳ, Вирц, Гакпо, Экитике.
«Манчестер Сити»: Доннарумма; Нунес, Гехи, Ҳусанов, Аит-Нури, Родри, ЎРайли, Шерки, Фоден, Семеньо, Холанд.
GiveMeSport тахмини
«Ливерпуль»: Алиссон; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез, Гравенберх, Мак Аллистер, Салоҳ, Вирц, Жонс, Экитике.
«Манчестер Сити»: Доннарумма; Нунес, Гехи, Ҳусанов, ЎРайли, Родри, Рейндерс, Шерки, Мармуш, Семеньо, Холанд.
Sports Illustrated тахмини
«Ливерпуль» (4-2-3-1): Алиссон; Собослаи, Конате, Ван Дейк, Керкез; Гравенберх, Мак Аллистер; Салоҳ, Вирц, Гакпо; Экитике.
«Манчестер Сити» (4-1-4-1): Доннарумма; Нунес, Ҳусанов, Гехи, ЎРайли; Родри; Семеньо, Рейндерс, Фоден, Шерки; Холанд.
Мухлислар учун “қайноқ нуқта”лар
Ҳусановнинг эҳтимолий иштироки: баъзи тахминларда у марказий ҳимояда кўриняпти — бу эса биз учун алоҳида қизиқ нуқта.
Вирц — Салоҳ ортидаги эркин зона: агар майдон ўртасида бир-икки марта “калтак” қочса, ўйин бир зумда алангаланади.
Ҳоландга узатмалар: у тўпни 2 марта тоза қабул қилса, учинчи марта таблода рақам ўзгаради (ҳа, бу унинг классик “режими”).
Қисқаси, бугун Энфилдда томоша бор: таркиблар қаердадир ўхшаш, қаердадир фарқли — лекин интрига битта: ким биринчи бўлиб ритмни олади, ўша ўйинни ҳам “идора қилади”.