date

Костил Шевальеда катта салоҳият кўради, Сафоновдан норози

Костил Шевальеда катта салоҳият кўради, Сафоновдан норози

"Лилл"нинг собиқ дарвозабони Бенуа Костил "ПСЖ" посбонлари Матвей Сафонов ва Люка Шевалье даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Костилнинг айтишича, Сафонов чизиқда жуда ишончли ҳаракат қилади, бироқ ҳозирча техника жиҳатидан барқарор эмас. Шунингдек, у ҳаводаги курашларда муаммоларга дуч келишини, шунга қарамай рақибларга юқоридан келган тўплар учун курашда доим қаршилик кўрсатишга интилишини таъкидлади.

Эксперт россиялик голкиперни дунёнинг энг кучли дарвозабонлари қаторига киритмаслигини ҳам яширмади.

"Менимча, унда ҳали дунёнинг энг яхшиларидан бири мақоми йўқ. Шевальеда катта салоҳият кўряпман, Сафонов эса энг яхшилардан анча узоқ", — деди Костил.

Жорий мавсумда Сафонов барча турнирларда 6 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол ўтказиб юборди ва 2 марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Шевалье ҳисобида эса 26 ўйин, 28 ўтказиб юборилган гол ва 10 та "қуруқ" учрашув бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костил Шевальеда катта салоҳият кўради, Сафоновдан норози