Жаҳон чемпиони Сафоновни Шевальедан ишончлироқ деб баҳолади

1998 йил Франция терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Лионель Шарбоннье "ПСЖ" дарвозабонлари Люка Шевалье ва Матвей Сафоновни таққослади ҳамда россиялик голкиперни устунроқ деб кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шарбонньенинг фикрича, ҳозирги вазиятда Сафонов анча ишончли кўринади: у жарима майдонида ўзини эркинроқ тутади, чизиқда баландроқ ўйнайди ва харизмаси билан дарвозани "кичрайтириб" кўрсатади. Бу сўзларни RMC Sport келтирди.
8 февраль, якшанба куни "ПСЖ" Франция чемпионатида уйида "Марсель"ни қабул қилади. Парижликлар ғалаба қозонса, Лига 1да яна якка пешқадамга айланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг