date

Алварес «Атлетико»нинг «Бетис»га қарши асосий таркибида

Алварес «Атлетико»нинг «Бетис»га қарши асосий таркибида

Ла Лига 23-тури доирасида «Атлетико» якшанба оқшомида ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади. Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне учрашувни қуйидаги старт таркибида бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Облак, Руджери, Льоренте, Гантско, Пубил, Коке, Мендоса, Джулиано, Алмада, Алварес, Лукман.

«Атлетико» — «Бетис» баҳси 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мадриддаги ўйин воқеаларини LiveResult порталида матнли онлайн тарзда кузатиш мумкин.

«Атлетико» ҳозирда Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Матрасчилар» иккинчи поғонадаги «Реал»дан 9 очко ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алварес «Атлетико»нинг «Бетис»га қарши асосий таркибида