Лечче Удинезени охирги дақиқаларда енгиб, уч очко олди

Италия А сериясининг 24-тури доирасида Лечче ўз майдонида Удинезе билан баҳслашди ва драматик якунда ғалабани илиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Йеспер Карлстромнинг хатосидан сўнг Омри Ганделман ҳисобни очди. 26-дақиқада эса Умар Соле 11 метрлик жаримадан аниқ зарба бериб, дарвозабонни алдиди ва мувозанатни тиклади — 1:1.
Ўйин сўнгида Конан Н'Дри узоқ масофадан зарба йўллаб, бирозгина нишондан адашди. Бироқ 90-дақиқада Ламек Банда жарима зарбасидан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага жойлаб, Леччега 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Натижада Лечче ғалабасиз сериясига якун ясади ва қуйи лигага тушиш зонасидан уч очкога узоқлашди. Удинезе эса турнир жадвалида 8-ўринни бўлишишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг