date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клуби ярим ҳимоячиси Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қачон майдонга қайтиши номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикастланиш ҳамда шиш аниқланган. Клуб хабарида даволаниш жараёни давом этаётгани таъкидланди.

Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши учрашувда дебют қилганди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланган, жамоа эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» клубида тўп сурган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди