Марк Гехи Энфилддаги ҳуштакларга муносабат билдирди

"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Марк Гехи АПЛ доирасида "Ливерпул"га қарши ўйинда "Энфилд" стадионида мезбон мухлислар томонидан ҳуштаклар остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли футболчи учрашувда "шаҳарликлар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди.
Гехи вазиятга изоҳ берар экан, ҳуштакларнинг сабабини тушунмаганини, бироқ бунга таъсир қила олмаслигини айтди. Шунингдек, у ўйин давомида уни қўллаб-қувватлаган "Сити" мухлисларига миннатдор эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Марк Гехи январ ойида "Кристал Пелас"дан "Манчестер Сити" сафига кўчиб ўтганди. Мавсум бошида ҳимоячи "Ливерпул"га ўтишга жуда яқин келган, бироқ келишув сўнгги дақиқада барбод бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг