Арбелоа «Месталья»даги ғалабани стоматологга боришга қиёслади

Ла Лиганинг 23-турида Мадриднинг «Реал» жамоаси сафарда «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда меҳмонларга уч очкони Альваро Каррерас (65-дақиқа) ва Килиан Мбаппе (91-дақиқа)нинг голлари тақдим этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Альваро Арбелоа «Месталья»даги баҳсни осон бўлмаган синов сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра, «Валенсия» бу стадионда «Реал»га қарши ҳар доим алоҳида руҳда майдонга тушади, шу боис бу ерда ғалаба қозониш жуда қийин.
Арбелоа сўнгги йилларда «Реал»нинг «Месталья»даги натижаларига ҳам тўхталиб, охирги 11 йил ичида бу майдонда атиги уч марта ютишга эришилганини эслатди. Бу сафар ҳам жамоа сабр ва фидойилик кўрсатгани эвазига якунда ўз меҳнати учун мукофотланганини таъкидлади.
Тур якунларига кўра «Реал» 57 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда, пешқадам «Барселона»да эса 58 очко. «Валенсия» 23 очко билан 17-поғонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!