date

Сафонов ПСЖда асосий таркиб ишончини қозонди

Сафонов ПСЖда асосий таркиб ишончини қозонди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг илк мураббийи Алексей Чистяков россиялик посбоннинг француз клубида кетма-кет учинчи ўйинда старт таркибида майдонга тушганини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лига 1нинг 21-турида ПСЖ ўз майдонида “Марсел”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди. Сафонов учун бу учрашув жорий мавсумдаги навбатдаги “қуруқ” ўйинлардан бири бўлиб, у умумий ҳисобда учинчи бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Чистяковнинг таъкидлашича, Сафоновнинг учинчи ўйин кетма-кет асосий таркибда бошлаши унинг ПСЖ мураббийлар штаби ишончини тўлиқ оқлаётганидан далолат. “Бу Матвейнинг меҳнати, интилгани шу эди. Баракалла!” — деди у.

Жорий мавсумда 26 ёшли Сафонов барча турнирларда 7 та учрашувда майдонга тушди, 5 та гол ўтказиб юборди ва 3 марта дарвозасини “қуруқ” сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сафонов ПСЖда асосий таркиб ишончини қозонди