Роберто Карлос Роналдунинг 1000 гол марраси ҳақида гапирди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду фаолиятида 1000 та гол уриш мақсади ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Роналду мухлислари учун Криштианунун тарих яратиб, янги рекордлар ўрнатаётганини кўриш жуда ёқимли. 1000 гол урган ягона футболчи — Пеле. Роналду ҳам бу рўйхатга қўшилиши мумкин», — дея Карлоснинг сўзларини O Jogo нашри келтиради.
Жорий мавсумда юлдузли тўпурар Саудия Арабистонидаги жамоаси сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Хабарларга кўра, Роналду Саудия лигасидаги трансфер сиёсатида норози бўлгани сабаб «Ан-Наср»нинг сўнгги учрашувларида қатнашмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг