Сафонов ПСЖнинг йирик ғалабасидан кейин фикр билдирди

Сафонов ПСЖнинг йирик ғалабасидан кейин фикр билдирди

Франция чемпионатининг принципиал беллашувида ПСЖ ўз майдонида Марселни аёвсиз тарзда таслим этди — 5:0. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. У бу баҳсда дарвозаси дахлсиз қолганини ҳам қайд этди.

«Бу мен учун илк “Ле Классик”. Жуда катта ғалаба ва ақлбовар қилмас атмосфера. Мухлисларимизга раҳмат!» — деди Сафонов.

ПСЖ ҳозирда Франция чемпионатида пешқадам. Иккинчи ўриндаги Ланс Луис Энрике жамоасидан икки очкога ортда бормоқда.

Париж клуби навбатдаги ўйинини 13 феврал, жума куни сафарда Реннгга қарши ўтказади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар