Мален дублӣ “Рома”га “Кальяри”га қарши ишончли ғалаба келтирди

А Сериянинг 24-турида “Рома” “Стадио Олимпико”да “Кальяри”ни қабул қилди ва учрашув давомида яққол устунликка эга бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим ўртасида Жанлука Манчини ўнг қанотдан жарима майдони четига аниқ пас узатди, Матиас Соуле эса тўпни ўзига бўйсундиргач, узоқ бурчакка зарба йўллади — тўп устун ёнидан ўтиб кетди. 25-дақиқада навбатдаги ҳужумда Манчини Дониэлл Маленни жарима майдони яқинида топди: ҳужумчи ҳимоячидан узилиб чиқиб, дарвозабон қарши чиқаётган пайтда тўпни чиройли тарзда ошириб ташлади — 1:0.
Иккинчи тайм ўртасида Зеки Челик ўнг томондан жарима майдонига ёриб кириб, дарвоза олдига пастдан узатма берди. Мален ҳимоячилардан тезроқ ҳаракат қилиб, бир тегишда ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди ва дублини расмийлаштирди. “Кальяри” таркибида Иброҳим Сулемна узоқ масофадан йўллаган зарбада тўп тўсинга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Рома” турнир жадвалида 4-ўриндаги “Ювентус”га етиб олди, “Кальяри” эса 12-поғонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!