date

Гасперини Маленни ван Бастен ва Виалли билан қиёслади

Гасперини Маленни ван Бастен ва Виалли билан қиёслади

А Сериясининг 24-туридаги сўнгги учрашувда «Рома» ўз майдонида «Кальяри»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Римликлар ҳар икки таймда биттадан гол урди ва ҳар икки вазиятда ҳам жамоага яқинда қўшилган нидерландиялик ҳужумчи Дониэлл Мален рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин «Рома» бош мураббийи Жан Пиеро Гасперини Маленнинг ўйин услубига баҳо берар экан, уни афсонавий Марко ван Бастен билан солиштирди. Мураббий, шунингдек, Маленда Жанлука Виаллини эслатувчи жиҳатлар кўплигини таъкидлади.

«Ван Бастен жисмонан Малендан бироз бошқачароқ эди. Аммо Виалли билан жуда кўп ўхшашликни кўряпман: худди шундай чаққон, бўш зоналарни топиб очила олади. Умуман олганда, жуда кўп умумий томонлар бор», — дея Гасперинининг сўзларини forzaroma.info келтирди.

Ҳозирда «Рома» Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гасперини Маленни ван Бастен ва Виалли билан қиёслади