Уваров Россияга УЕФА доирасида Исроилни рақиб сифатида кўрмоқда

СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида учрашув ўтказилиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда Уваров Тел-Авивнинг "Маккаби" клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, ўйинни ташкил этишга жиддий тўсиқ йўқ. Уваров Россия томони ташаббус кўрсатса, 2026 йилда Россия ва Исроил терма жамоалари майдонда тўқнаш келиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, у Россия ва Исроил футбол федерациялари ўртасидаги муносабатлар жуда яхши эканини қайд этди.
Россия терма жамоаси санкциялар шароитида асосан фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказмоқда. Март ойидаги навбатдаги йиғин учун рақиблар ҳозирча эълон қилинмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг