Непомнящий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Машҳур россиялик мураббий Валерий Непомнящий Францияда ПСЖ сафида тўп сураётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг сўнгги учрашувлардаги ўйинларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи ўйинини ўтказди. Париж клуби принципиал дербида «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0.
«Мен доим айтаман: у албатта ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этади. У ўз ўйини билан ҳаммасини бир неча бор исботлаган», — дея Непомнящийнинг сўзларини «Match TV» келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда «Краснодар»дан Лига 1га кўчиб ўтганди. 26 ёшли дарвозабон ПСЖ билан Чемпионлар лигаси, FIFA Қитъаларо кубоги, УЕФА Суперкубоги, шунингдек Франциядаги барча совринлар — Лига 1, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!