date

Луис Энрике де Дзербининг ишини юқори баҳолади

Луис Энрике де Дзербининг ишини юқори баҳолади

Франция чемпионатининг навбатдаги турида «ПСЖ» принципиал рақиби «Марсел» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, рақибига деярли имкон қолдирмади. Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике учрашувдан кейин «Марсел» устози Роберто де Дзербининг фаолиятига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрике италиялик мутахассиснинг услубини юқори баҳолаб, унинг ҳужумкор футболни танлаши ва доим ғалабага интилишини таъкидлади. «У қандай ишлашини ёқтираман. Ҳужумкор футбол қўяди, натижа учун ўйнайди. У Франция чемпионатидаги энг кучли мураббийлардан бири», — дея Энрикенинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Ҳозирда «ПСЖ» Франция чемпионати турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва «Ланс»ни икки очкога ортда қолдирмоқда. «Марсел» эса тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике де Дзербининг ишини юқори баҳолади