Клопп «Реал»ни бошқариши учун тўртта шарт қўйди

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп келаси мавсумда «Реал» бошқарувига келиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Topskills Sports UK хабарига кўра, германиялик мутахассис Мадрид клуби билан музокараларда аниқ талаблар рўйхатини тақдим этган. Клопп «қаймоқранглилар» таклифини кўриб чиқиши учун қуйидаги тўртта шарт бажарилиши керак:
- «Реал» таркибига икки нафар янги марказий ҳимоячи олиб келиш
- Икки нафар янги ярим ҳимоячи трансферини амалга ошириш
- Ҳозир «Лион»да ўйнаётган Эндрикни яна ижарага жўнатмаслик
- Жуд Беллингем ва Эдуардо Камавингани сотиш
Манбага кўра, талаблар бажарилса, Клопп «Реал»даги иш вариантини жиддий кўриб чиқади. Акс ҳолда у таклифни рад этиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг