date

Аталанта ва Ювентус дарвозабонлар борасида алмашинув қилиши мумкин

Аталанта ва Ювентус дарвозабонлар борасида алмашинув қилиши мумкин

Аталантанинг дарвозабони Марко Карнесекки ёзда жамоасини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Calciomercato хабарига кўра, 25 ёшли голкиперга Ювентус қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби Мишеле ди Грегорионинг ўйинидан тўлиқ қониқмагани учун Аталантага дарвозабонлар алмашинувини таклиф қилишга тайёр. Бергамоликлар мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаса, музокаралар янада жиддий тус олиши мумкин.

Карнесекки 2017 йилда Чезена клубидан 1,7 миллион евро эвазига Аталантага келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у 32 учрашувда майдонга тушиб, 30 гол ўтказиб юборди ва 13 ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аталанта ва Ювентус дарвозабонлар борасида алмашинув қилиши мумкин