date

Нагельсманн «Манчестер Сити» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиши мумкин

Нагельсманн «Манчестер Сити» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиши мумкин

«Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола клубни тарк этиши эҳтимолига қарши турли сценарийларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk журналисти Грем Бейли хабарига кўра, «шаҳарликлар» Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманнни таклиф этиш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда. 38 ёшли мутахассис Манчестер клуби раҳбариятига ижобий муносабатда экани айтиламоқда.

Нагельсманн 2023 йилдан бери Германия терма жамоасини бошқариб келади. 2025 йил январда у шартномасини 2028 йил ёзигача узайтирган. Мураббийлик фаолияти давомида «Хоффенхайм», «RB Лейпсиг» ва Мюнхеннинг «Бавария» клубида ишлаган. «Бавария» билан Бундеслигани ютган, шунингдек, Германия Суперкубогини икки бор қўлга киритган. 2017 йилда эса Германияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагельсманн «Манчестер Сити» бош мураббийлигига асосий номзод бўлиши мумкин