Бергкамп Бензема ҳаракатлари билан ёш ҳужумчиларни ўргатганини айтди

Футбол афсоналаридан бири Денис Бергкамп франсуз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйин услуби ва фойдали ҳаракатларини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бергкампнинг сўзларига кўра, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида Бенземанинг майдондаги жойлашуви ва очилишларини мисол қилиб, ёш форвардларга кўп бора тушунтирган. Мутахассис Бенземанинг кескин югуришлари ва тўғри танланган ҳаракатлари ҳужумчилар учун идеал намуна эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида Бензема «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча турнирларда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг