date

«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари ёзда трансферлар учун Луи ван Галга истаган миқдордаги пулни беришга тайёр

«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари ёзда трансферлар учун Луи ван Галга истаган миқдордаги пулни беришга тайёр

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал ёзги харидлар учун камида 100 млн фунт миқдорда маблағга эга бўлади, Бу ҳақда «The Telegraph» нашрига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.

Манбага кўра, жамоа раҳбарияти Диего Годин («Атлетико”), Матс Хуммельс («Боруссия» Д), Натаниел Клайн («Саутгэмптон») ва Кевин Стротман («Рома») каби футболчиларни харид қилишни мўлжалламоқда. Шунингдек, «Бавария» ҳужумчиси Арьен Роббен ҳам «қизил иблис»ларнинг қизиқишлари доирасига кирган.
Бундан ташқари, агар клуб Радамель Фалькаони «Монако»дан 43 млн фунтга тўлиқ сотиб ола билмаса, Ван Гал бошқа ҳужумчи қидиришига тўғри келади.
Шунингдек, манчестерликлар Андерсон, Том Клеверли (ижарада) ва дарвозабон Андерс Линдегорни трансферга қўймоқчилар.

Фото: runews24.ru
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» раҳбарлари ёзда трансферлар учун Луи ван Галга истаган миқдордаги пулни беришга тайёр