date

«Марсель» бош мураббийликка Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда

«Марсель» бош мураббийликка Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда

«Марсель» Роберто де Дзерби истеъфога чиқарилгач, бош мураббийлик лавозими учун янги номзод излашни жадаллаштирди. Журналист Себастьян Дени хабарига кўра, француз клуби шорт-листидаги асосий вариантлардан бири — «Ал-Иттиҳод»ни бошқараётган португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган, бироқ «Марсель» раҳбарияти Консейсау фаолиятини анчадан бери кузатиб келади. Клуб уни 2024 йилда ҳам жамоага олиб келишни истаган.

Қайд этилишича, мураббийнинг «Ал-Иттиҳод» билан амалдаги шартномасида 4,5 миллион евро миқдорида товон пули (отступной) банди белгилаб қўйилган.

Франция чемпионатининг 21-туридан сўнг «Марсель» 39 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Марсель» бош мураббийликка Консейсау вариантини кўриб чиқмоқда