Флориан Вирц «Сандерленд»га қарши ўйинини баҳолади

«Ливерпул» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц «Сандерленд» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг учрашувдаги иштироки ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Германиялик футболчи ўйинни тўлиқ ўтказди, бироқ гол ёки ассист билан ҳисобни тўлдира олмади.
«Умуман олганда, ёмон ўйнамадим. Яхши эпизодлар ҳам бўлди, унчалик чиқмаган вазиятлар ҳам учради. Мен имкониятлар яратишга ҳаракат қилдим. Энг муҳими — ғалаба қозондик», — деди Вирц ўйиндан кейин ОАВ билан суҳбатда.
Беллашувдаги ягона гол 61-дақиқада киритилди: жамоа сардори Виржил ван Дейк Муҳаммад Салоҳ узатмасидан кейин аниқ зарба йўллади.
Арне Слот бошчилигидаги жамоа шанба куни Англия Кубоги доирасида ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг