date

Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати старти арафасида навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўйича келишувга эришди. The Mirror хабарига кўра, британяликларнинг рақиби Коста-Рика бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 10 июн куни бўлиб ўтади. Аввалроқ Англия 6 июн куни Янги Зеландия билан ҳам назорат ўйини ўтказиши маълум қилинганди. Ҳар иккала беллашув АҚШда, Флорида штатидаги машғулот базасига яқин ҳудудда ўтказилиши кўзда тутилган, аниқ стадион эса ҳозирча тасдиқланмаган.

Англия ва Коста-Рика шу пайтгача икки бор тўқнаш келган. 2018 йилда ўртоқлик ўйинида англияликлар Маркус Решфорд ва Денни Уэлбекнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, 2014 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида эса 0:0 қайд этилганди.

17 июн куни Томас Тухел бошчилигидаги Англия Жаҳон чемпионатини Хорватияга қарши баҳс билан бошлайди. Ушбу гуруҳда, шунингдек, Гана ва Панама ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия ЖЧ олдидан Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади