date

Семенё Ман Сити чемпионлик пойгасидаги имконини баҳолади

Семенё Ман Сити чемпионлик пойгасидаги имконини баҳолади

"Манчестер Сити" футболчиси Антуан Семенё жамоанинг АПЛ чемпионлиги учун курашдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни "шаҳарликлар" "Фулҳэм"ни 3:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, турнир жадвалида етакчилик қилаётган "Арсенал"дан ортда қолишни уч очкогача қисқартирди.

"Ростини айтсам, бу мен учун янгилик. Чемпионлик учун кураш ёқимли, лекин бир вақтнинг ўзида кучли босим, юқори талаблар ҳам бор. Ўйлайманки, бизда буни кўтара оладиган етарлича кучли жамоа бор. Олдинда яна 12 та ўйин — шунчаки шу руҳда давом этишимиз керак", — деди Семенё TNT Sports'га берган интервьюсида.

Бугун "Арсенал" сафарда "Брентфорд"га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Семенё Ман Сити чемпионлик пойгасидаги имконини баҳолади