date

Эберл Диаснинг «Бавария»га кўчишини муваффақиятли дея баҳолади

Эберл Диаснинг «Бавария»га кўчишини муваффақиятли дея баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби спорт директори Макс Эберл жамоа вингери Луис Диас ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эберлнинг айтишича, Диас трансфери эълон қилинган дастлабки пайтларда клуб кўп танқидга учраган, бироқ «Бавария» ичида бу қарор тўғри эканига ишонч баланд бўлган.

«Биз у ўйин услубимизга жуда мос тушишини ҳис қилгандик. Бу жуда омадли трансфер. Балки ҳозир кимдир ортга қараб: “Хўп, эҳтимол, ҳаммаси у қадар ёмон бўлмаган”, дер», — дея Эберлнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

«Бавария» Диасни ўтган ёзда «Ливерпул»дан 70 миллион евроға сотиб олган. Жорий мавсумда 29 ёшли колумбиялик футболчи барча мусобақаларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Германия чемпионатининг 21-туридан сўнг «Бавария» 54 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эберл Диаснинг «Бавария»га кўчишини муваффақиятли дея баҳолади